Кам маош ва жинсий зўравонлик: ишчилар иш ташлашди

Кам маош ва жинсий зўравонлик: ишчилар иш ташлашди

АҚШнинг бир неча шаҳарларида McDonald's ресторанларининг юзлаб ходимлари пайшанба куни ишга чиқмади.

Улар маош камлиги, хавфсиз бўлмаган иш шароитлари ва жинсий зўравонликка қарши норозилик намойишларини уюштиришди. Бу ҳақда РИА Новости Wall Street Journal асосан хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Американинг 13 та шаҳарларида юзлаб McDonald's ходимлари иш жойларини ташлаб кетишди.

Норозилик акцияси туфайли Миссури  штатининг Сент-Луис шаҳрида 10 та ресторан ёпилди. Энг катта норозилик тадбири Айова шаҳрида ўтказилди.

Ходимлар McDonald's компанияси раҳбариятидан ойликларни кўтариш, жинсий зўравонликларни олдини олиш бўйича ходимларга кескин чоралар кўрилишини талаб қилди.

Бундан аввал NBC телеканали McDonald's ресторанлари ходимлари зўравонликка дуч келгани ҳақида хабар қилганди.

McDonald's 25 нафар ходими ўз ҳамкасбларига нисбатан айбловларни билдирди. Ходимларнинг сўзларига кўра, уларнинг ҳазил сифатида қабул қилиниб, рад этилди. Бошқалар эса иш вақтини қисқартириш ёки “ишдан бўшатиш” ҳолатларига дуч келишди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!