Оилавий келишмовчиликлар сабабли ажрашган баъзи ота-оналар фарзандлари таъминоти учун белгиланган алиментни тўлашдан бўйин товлайдилар. Бу эса, табиийки, фарзанд ҳуқуқлари ва манфаатларига зарар етказади.
Шундай ҳолатлардан бири Бахмал туманида кузатилди. Суд қарорига мувофиқ, фуқаро Р.А. вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун собиқ турмуш ўртоғи фойдасига алимент тўлаши керак эди. Бироқ у бу мажбуриятини узоқ вақт бажармасдан, натижада 60 миллион сўм қарздор бўлиб қолди.
Мажбурий ижро бюроси Бахмал тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан кўрилган амалий чоралар натижасида қарздорнинг онаси томонидан мазкур миқдордаги алимент пули тўлаб берилиши керак эди.
Қизиғи шундаки, Р.А. фарзанди олийгоҳга ўқишга қабул қилинганидан суюниб кетиб, қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаганини айтди. Унинг "фарзандим ўқимишли бўлиб етишса, бу пулни тўлаганимга афсусланмайман", деб таъкидлаган.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Муҳаммад Ризо Ариф Al Jazeera телеканалида АҚШ президенти Дональд Трамп Америка қўшинларини Харк оролига жойлаштиришга қарор қилиши мумкинлигини, аммо уларнинг қайтиши Вашингтонга эмас, балки Теҳронга боғлиқлигини айтди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.