Жиззахда лифтга она ва чақалоқ қамалиб қолди

Жиззахда лифтга она ва чақалоқ қамалиб қолди

Шу йилнинг 23 июль куни Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Жиззах шаҳри Улуғбек маҳалласида яшовчи фуқаролардан мурожаат келиб тушган.

Унга кўра шу манзилдаги кўп қаватли 16 уйнинг лифти ишламай қолган. Натижада, лифт ичида 1988 йилда туғилган аёл тўққиз ойлик чақалоғи билан қолиб кетган.

Кўп қаватли уйда яшовчилар лифт эшикларини ўзлари очишга уринишган. Ҳаракатлари самара бермагандан сўнг қўшинилар қутқарувчиларга мурожаат қилишган.

Мурожаат бўйича Жиззах вилояти ФВБ ёнғин-қутқарув отряди зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, лифтда қолиб кетган она ва чақалоқни қутқариб олишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!