Жек Ма Хитойнинг энг бадавлат одамлари рейтингида яна пастлади

Жек Ма Хитойнинг энг бадавлат одамлари рейтингида яна пастлади

Хитойдаги энг йирик компаниялардан бири бўлган Alibaba асосчиси, миллиардер Жек Ма мамлакатнинг энг бой одамлари рейтингида бешинчи ўринга тушиб қолди.

Forbes USA Манинг бойлигини 41,5 млрд доллар деб баҳолади. Бу ўтган йилнинг ноябридагига нисбатан 24,1 млрд долларга кам.

Эндиликда Жек Ма рўйхатда бешинчи ўринда турибди. Бизнесменнинг бойлиги Хитой ҳукумати ўтган йили Ant Group компаниясининг IPO’сини бекор қилиб, Alibaba компаниясига 2,8 млрд доллар жарима солганидан сўнг компания чоракни зарар билан якунлаши сабабли камайди.

Манинг бойлиги баҳорда эълон қилинган рейтингдагига нисбатан 6,9 млрд долларга камайган. Ўшанда у тўртинчи ўриндан жой олганди.

Хитойнинг энг бадавлат одамлари рейтингида қадоқланган сув ишлаб чиқарувчи Nongfu Spring компанияси эгаси Чжун Шаншан биринчи ўринда турибди. Унинг бойлиги 65,9 млрд доллар деб баҳоланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    Ғайрат
    Буни синдиришябди