Жанубий Кореяда овқат қолдиқларига пул тўланади

Жанубий Кореяда овқат қолдиқларига пул тўланади

Жанубий Кореяда овқат қолдиғи шунчаки ахлатга ташланмайди. Қонунга кўра, овқат қолдиғини бошқа ахлатлардан алоҳидалаш зарур. Ажратилган ва қайта ишланадиган овқат қолдиқларига пул тўланади.

30 йилдан камроқ вақт ичида Корея овқат исроф қилувчидан уни қайта ишловчига айланди. Масалан Мистер Шин исмли фуқаро ва унинг жамоаси овқат қолдиқларини йиғади. Баъзи овқат қолдиқлари ўғит қилиб қайта ишланади. Улар биоозуқага айланади. Овқат қолдиқлари қуритилиб, кукун қилинади. Улар паррандалар учун озиққа айланади.

1997 йилдан олдин овқат қолдиқлари чиқинди полигонларига ташланган. Бу эса метан газни чиқаради.Бу эса иқлим исишини тезлатади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!