Жанубий Кореяда ниқоб тақмаганларга 90 доллар жарима солиш бошланди

Жанубий Кореяда ниқоб тақмаганларга 90 доллар жарима солиш бошланди

Коронавирусга қарши кураш учун юқори нархни жорий қилган Жанубий Кореяда энди жамоат жойларида ниқоб тақмаганлар 100 минг вона ёки 90 доллар миқдорида жаримага тортилади, деб хабар берди Yonhap.

Янги талаб бугундан, яъни 13 ноябрдан кучга киради. Бу, айниқса, ниқоб ктақмасликни танлаган ёки уни тўғри тақмайдиганларга тегишли.

Ниқобни мажбурий тақишдан 14 ёшга тўлмаган болалар ва ниқобни ўз-ўзидан тақиб ололмайдиган соғлиғи билан боғлиқ одамлар озод этилади.

Шунингдек, баъзи ҳолатларда, масалан, овқат ейиш ёки сув ичиш, бассейнда ёки ҳовузда юриш пайтида, шунингдек идентификация қилиш пайтида ниқоб режимига риоя қилиш шарт эмаслиги таъкидланди.

Боғда, велосипедда ва тоққа чиқишда масофа 2 метрни сақлаш шароитида ниқоб кийиш шарт эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!