Исроилдан Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар оқими ошиши кутилмоқда

Исроилдан Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар оқими ошиши кутилмоқда

Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Эдди Шапира ҳамда Ўзбекистоннинг Исроилдаги туризм элчиси Хай Давидов мамлакат туристик салоҳиятини тарғиб қилиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида бўлишди. Томонлар Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар оқимини ошириш имкониятлари ва 2019 йилга режалаштирилаётган тадбирларни муҳокама қилишди.

Исроил томон  Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар оқимини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълум қилиш баробарида Озарбойжон ва Грузияга туристик оқимни оширишга доир муваффақиятли кейсларни намойиш қилишди. 

Хай Давидов ўзбек ва исроиллик кинематографистлар ҳамкорлигида қисқа видеороликлар ва бадиий фильмлар олишни таклиф қилди. Шунингдек Ўзбекистонда туризмни оммалаштириш учун Исроилнинг турли шаҳарларида бир неча тадбирларни ўтказиш режалаштирилмоқда. У  Ўзбекистондан чиққан бўлиб, Ўзбекистоннинг Исроилдаги биринчи туризм элчиси этиб тайинланган. Шунингдек у Исроилдаги Бухоро "Ханда-Ханда" театри асосчиси ҳисобланади. 

Таъкидлаш жоизки, 2017 йилда илк тўққиз ойда биринчи марта 2995 нафар исроиллик Ўзбекистонга ташриф буюрди, 2018 йилда эса бу кўрсаткич 7586 нафарни ташкил қилди. Бу 2018 йилнинг 10 февралида Исроил фуқаролари учун жорий қилинган 30 кунгача муддатга визасиз режимнинг жорий қилиниши натижасидир. 

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!