Испания жанубидаги ўрмон ёнғинида 19 киши бедарак йўқолди

Испания жанубидаги ўрмон ёнғинида 19 киши бедарак йўқолди

Испаниянинг жанубидаги Андалусия минтақасида юз берган йирик ўрмон ёнғини оқибатида камида 19 киши бедарак йўқолди. Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, ҳодисада камида 11 киши ҳалок бўлган, яна тўрт нафар оғир куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Андалусия ҳукумати раҳбари Хуан Мануэль Морено Бонильянинг айтишича, ҳалок бўлганларнинг тўрт нафари бир автомобил ичида бўлган. Шунингдек, яна бир қурбон бўлиши мумкинлиги билдирилди.

Фавқулодда вазиятлар хизмати раҳбари Антонио Санснинг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг аксарияти чет эл фуқаролари бўлган. Улар уйда қолиш ҳақидаги огоҳлантиришга амал қилмай, автомобилларда қочишга уринган. Айримлари эса транспорт воситаларини ташлаб, пиёда қутулишга ҳаракат қилган.

Ўрмон ёнғини Андалусиянинг Алмерия вилоятидаги Бедар қишлоғи яқинида содир бўлган. Ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда, йўллар ёпилган ва аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган. Испанияда бу ёз ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!