ИИВ Тошкентга келган "табиб Али Махмус Ҳасан" ҳақида баёнот берди

ИИВ Тошкентга келган "табиб Али Махмус Ҳасан" ҳақида баёнот берди

ИИВ Тошкентга келган "табиб Али Махмус Ҳасан" ҳақида баёнот берди.

"Ижтимоий тармоқларда “Тошкентга машҳур табиб Али Махмус Ҳасан келди” номли турли ҳил маълумотлар тарқалмоқда.

Мулла Маҳмуд Ҳасан исмли шахс муқаддас Қуръон оятларини ўқиган ҳолда тиббиётда даволаш имкони бўлмаган (фалаж, кўзи ожиз) касалликларни даволаганлигига оид маълумотлар тарқатиб, тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини ўзига тортиб келмоқда.

Ушбу видео тармоқ фойдаланувчилари орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, шов-шувга айланиб бораётган, фуқароларни тез тўпланиб қолишига олиб келаётган ҳолатлари кузатилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, сиздан миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларга ишонмасликларингизни ҳамда карантин қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз", дейилади баёнотда.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!