ИИВ одам ўғирлашнинг янги усули ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирди

ИИВ одам ўғирлашнинг янги усули ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Сурхондарё вилояти Ички Ишлар Бошқармаси. ДИҚҚАТ! деб бошланиб, бир қанча грамматик хатоликлар билан тарқатилган эълон Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан тайёрланмаганлигини маълум қиламиз.


Ҳозирги кунда сохта эълон тарқатиш билан шуғулланган ижтимоий манбаларни аниқлаш юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Турли ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган сохта хабарларга ишонманг. Аниқ ва тўғри маълумотларни фақатгина расмий манбалардан олишингиз мумкин.

asr.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!