ИИБ хизмат хонасида 1 млн сўм пора бермоқчи бўлган шахс ушланди

ИИБ хизмат хонасида 1 млн сўм пора бермоқчи бўлган шахс ушланди

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида 2018 йил 12 сентябрь куни ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходим ўз раҳбарига ахборот бериб, унда 11 сентябрь куни Нукус шаҳрида яшовчи, хусусий тадбиркор А.О. Қозоғистон Республикасидан “Олмаота-Нукус” йўловчи поездида олиб келган, умумий қиймати 6 млн. сўмлик кийим-кечакларни божхона теширувидан яширин равишда олиб ўтаётганида ушланганлиги юзасидан тўпланган ҳужжатларни божхона бошқармасига юбормасдан ижобий ҳал қилиб бериш эвазига унга пора сифатида 1 млн. сўм пулни пора сифатида таклиф қилаётганлигини маълум қилган.

Ушбу ахборот юзасидан 2018 йилнинг 12 сентябрида ички ишлар ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида фуқаро А.О. ходимнинг хизмат хонасида унга 1 млн. сўм пулни пора сифатида бераётганида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан фуқаро А.О.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: uznews.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!