Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортини бутунлай вайрон қилиш ниятида
Яманнинг "Ансор Аллоҳ" ҳаракати Ар-Риёд аэропортига бутунлай вайрон бўлгунча ҳужум қилишда давом этади. Бу ҳақда Сано ҳукуматидаги Мудофаа вазирлиги маслаҳатчиси Абед ал-Савр маълум қилди.
"Биз Саудия Арабистони жиноятларини тўхтатиб, халқимизнинг яшаш ҳуқуқини тан олмагунча, ушбу аэропортга ҳужум қилишда давом этамиз ва уни бутунлай ишдан чиқарамиз", деди у Al Mayadeen билан суҳбатда.
Журналист Саудия Арабистони ва Яман ўртасидаги қарама-қаршилик тобора зўравонликка айланиб бораётганини таъкидлади. Шу билан бирга, ташқи кучлар Ар-Риёддаги муҳим объектларни нишонга олиш ва Ямандаги ҳаво ҳужумлари сонини кўпайтириш орқали иккала давлатни ҳам вазиятни кескинлаштиришга ундамоқда.
"Минтақа ноаниқликка дуч келмоқда, унинг оқибатлари ҳозирги қарама-қаршиликдан анча узоққа чўзилиши мумкин", деб қўшимча қилди журналист.
Унинг хулосасига кўра, агар Қўшма Штатлар аралашмаса, можаро анча жиддийлашиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Ар-Риёд аэропортига ҳусийлар ҳужум қилган. Саудия Арабистони расмийларининг маълумотларига кўра, 12 киши ҳалок бўлган ва 309 киши яраланган.
