"Human" 700 нафар ўзбекистонлик фуқаронинг пулини олиб, қайтариб бермаган

"Human" 700 нафар ўзбекистонлик фуқаронинг пулини олиб, қайтариб бермаган

18 сентябрь куни Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги одамларни Германия ва Чехия Республикасига ишлашга юборишга ваъда қилиб, пулларини олган ва қайтариб бермаган "Human xususiy bandlik agentligi" МЧЖнинг лицензиясини вақтинча тўхтатиб қўйганлигини маълум қилди.

Меҳнат вазирлигининг телеграм каналида айтилишича, норози бўлган фуқаролардан "Human xususiy bandlik agentligi" ўзлари йиғган пулларни қайтариб бермаслик, одамларни Германия ва Чехияга ишлашга юборишга ваъда берганликлари ҳақида кўплаб шикоятлар келиб тушган.

Шу муносабат билан, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган 725-сонли "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом"нинг 45 ва 46-бандлари асосида "Хусусий бандлик агентлигининг лицензиясини тўхтатиб туриш тўғрисида" қарор қабул қилинди.

Вазирлик агентликдан 10 кунлик муддат ичида фуқароларга маблағларни қайтаришни сўради. Акс ҳолда, лицензиянинг бекор қилиниши кўриб чиқилади.

Меҳнат вазирлиги ўзбекистонликларни хусусий бандлик агентликлари билан шартномалар тузишда эҳтиёт бўлишга, уларнинг шартнома шартларини ўрганишга чақирди.

 «Human xususiy bandlik agentligi» 16 сентябр, душанба куни Германия ва Чехия Республикасига юборилмаган 700 ишчидан олинган пулни тўлашга ваъда берди. Бироқ, Агентлик раҳбарияти душанба ёки сешанба куни берган ваъдаларини бажармади, шундан сўнг 17 сентябр куни 70 га яқин фуқаро ўз норозилигини билдириш учун Вазирлар Маҳкамасининг асосий идорасига келишди.

Хафсаласи пир бўлган фуқаролар Яккасарой тумани Ички ишлар бошқармаси, Вазирлар Маҳкамасининг Фуқаролик ишлари бўйича бошқармаси ва Меҳнат вазирлигида қабул қилинди ва уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этишга ваъда беришди.

Агентлик ходимларининг изоҳларига кўра, Чехия ва Германия меҳнат визаларини бермаган, бу эса ўзбекистонлик аризачилар билан тузилган юзлаб шартномаларнинг узилишига олиб келган.

Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан Германияга ишлаш учун кетмоқчи бўлган 197 нафар ўзбекистонликнинг ҳар бири агентликка 35 миллион сўм (3700 доллар) тўлаган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!