Ҳиндистонда шифокорлар қўзғолон кўтарди

Ҳиндистонда шифокорлар қўзғолон кўтарди

Ҳиндистон шифокорлар ассосиацияси 23 октябрь куни маошларини вақтида олмагани учун қўзғолон кўтарган давлат касалхоналарининг шифокорларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар қилган.

Ассосиация бош вазир Нарендра Модига коронавирусга чалинган беморларни даволаётган тиббиёт ходимларининг компенсациясини тўлаб беришни сўраб очиқ хат йўллаган.

«Афсуски, эпидемия вақтида қаҳрамонлар ва жангчилар сифатида улуғланган шифокорлар ушбу оғир даврда ўз маошларини ҳам ололмаяпти», – дейилади Моди номига йўлланган очиқ хатда.

Ассосиациянинг фикрича, ушбу ҳолат тиббиёт ходимлари учун ниҳоятда ачинарли.

Ҳиндистон коронавирус эпидемияси бўйича антирекорд натижалари қайд этилаётган дунё давлатларининг бешлигига киради. Расмий маълумотларга кўра, 28 октябрь ҳолати бўйича мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони 8 миллионга яқинлашиб қолган, бир сутка давомида 43 893 кишида COVID-19 инфекцияси борлиги аниқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!