Ғузор туманининг собиқ ҳокими янги лавозимни эгаллади
Жорий йилнинг 10 апрель куни Халқ депутатлари Ғузор тумани кенгаши йиғилишида туман ҳокими Саъдулла Бобоқулов саломатлигидаги сурункали муаммолар сабаб вазифасидан озод этилиб, ўрнига туман прокурори лавозимида ишлаб келган Бекзод Суюнов туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.
Узоқ муддатли муолажадан сўнг, саломатлиги тикланган Саъдулла Бобоқулов вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Маълумот ўрнида, вилоят ҳокими ҳам сессияда иштирок этиб, С.Бобоқуловга раҳмат айтиб, саломатлигини тиклаб, тез орада ишга қайтишига тилак билдирганди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).