Якшанба куни Гонконг полицияси мамлакатда рекорд даражада кўп - 700 кило кокаин моддасини мусодара қилганини эълон қилди. Расмийларнинг айтишича, ушбу гиёҳванд модда мамлакат ҳудудига тезюрар қайиқларда олиб кирилган.
Ушбу ҳолат Гонгконгда сўнгги ўн йил ичида гиёҳванд моддалар билан боғлиқ фош этилган энг катта жиноят бўлиб, қўлга олинган кокаиннинг қиймати Гонгконг валютасида 930 миллионни (119, 6 миллион АҚШ доллари) ташкил қилади.
Полициянинг таъкидлашича, мазкур операция 2 апрел куни амалга оширилган бўлиб, полиция ходимлари Фо Тан номли саноат округида картон қутиларга яширилган кокаинни олиб кетаётган одамни ҳибсга олган. Кейинчалик шу округдаги саноат биноси ва хонадонлардан биридан ҳам гиёҳванд модда топилган ҳамда 19 ва 25 ёшли икки эркак ҳибсга олинган.
«Биз ишонамизки, гиёҳванд моддалар Жанубий Америкадан Гонгконг яқинига олиб келинган. Кейин эса улар қайиқлар томонидан мамлакат ичига контрабанда қилинган» деди полиция ходими Нг Квок-чеунг журналистларга.
Гонконгда гиёҳванд моддаларнинг бундан олдинги энг кўп миқдорда фош этилгани 2012 йилда юз берган бўлиб, ўшанда мамлакат божхонаси томонидан 649 килограмм миқдоридаги гиёҳванд моддалар мусодара қилинган.
"Реал" таркиби келаси ёзда Ибраима Конате билан тўлдирилиши мумкинлиги айтилганди. Бир кун аввал бир нечта нуфузли журналистлар мадридликлар "Ливерпуль" ҳимоячиси номзодидан воз кечгани ҳақида хабар тарқатган эди.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Собянин айтишига кўра, 2018 йилдан бери Россия пойтахтидаги мигрант ишчилар сони ўзгаришсиз қолган, оммавий кириб келиш йўқ, лекин жуда кўпчиллик мигрантлар устидан назоратни кучайтиришни талаб қилмоқда.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.