Германия контрразведкаси бошлиғи истеъфога чиқарилди

Германия контрразведкаси бошлиғи истеъфога чиқарилди

ГФР контрразведкаси бошлиғи Ганс-Георг Маасен Хемницдаги вазият борасида баҳсли баёнотлар бергани сабабли лавозимидан озод қилинди, дейилади Германия ҳукумати матбуот хизмати баёнотида.

Аввалроқ Маасен BILD газетасига берган интервьюсида унинг идораси Хемниц шаҳридаги ўнг радикаллар намойишлари давомида хорижликлар таъқиб қилингани ҳақида далилларга эга эмаслигини билдирганди. Унинг сўзларига кўра, "интернетда тарқалган видеода шундай ҳолат тасвирлангани бўйича далиллар йўқ". У мазкур баёноти учун кескин танқидга учради, Германия СДП раҳбарияти эса Меркелдан Маасенни истеъфога чиқаришни талаб қилди.

26 август куни Германия жануби-шарқидаги Хемниц шаҳрида содир бўлган муштлашувда 35 ёшли немис Даниэль Хиллиг ҳалок бўлди. Қотилликда гумон қилиниб 23 ёшли суриялик ва 22 ёшли ироқлик шахс ҳибсга олинди. Шундан сўнг шаҳарда тартибсизликлар бошланди.

Кейинроқ Хемниц шаҳри марказида мигрантларга қарши намойиш бўлиб ўтди. Намойиш қатнашчилари шаҳар бўйлаб юриш қилишди. Интернетда тарқалган видеоларда радикаллар рақибларига шиша ва петардалар улоқтиришгани, "Германия немислар учун" дея қичқиришгани акс этган.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!