Ғарб конкида учишга ҳаракат қилмоқда, Путин эса хоккей ўйнаяпти — эксперт

Ғарб конкида учишга ҳаракат қилмоқда, Путин эса хоккей ўйнаяпти — эксперт

Ғарбнинг Россияга нисбатан жазаваси ва Владимир Путинни тушунишни истамаслиги Россия президентининг жаҳон саҳнасида “энг хавфли версияси”нинг пайдо бўлишига олиб келди. Бу ҳақда CNN ёзмоқда.

Нашр Эстония мудофаа кучларининг собиқ қўмондони, маршал Рихо Террасдан иқтибос келтиради, у Россия раҳбарини "кўча жангчиси"га қиёслаган. «Ҳар сафар имконият пайдо бўлганда, у буни қўлга киритади. Ғарб конкида учишга ҳаракат қилмоқда, Путин эса хоккей ўйнаяпти", деди у.

Қайд этилишича, Путин Европадаги газ инқирози пайтида, табиий газ нархи рекорд ўрнатган пайтда, ўз қобилиятига бўлган ишончини яна бир бор намойиш этди. Энергия инқирози Россияга Европа Иттифоқи билан муносабатларида муҳим устунлик берувчи ўта кучли қуролни яққол кўрсатиб турибди. "Кўриниб турибдики, Кремл энди Ғарбдан розилик изламаяпти, бу эса Москвада тажовузкорликнинг ўсишига имкон берди, унга таъсир ўтказа олмади", - деди CNN катта продюсери Люк Макги.

Ўз навбатида, Россиядаги “Халқаро инқироз гуруҳи” нодавлат нотижорат ташкилотининг катта таҳлилчиси Олег Игнатов Европа ва Ғарб турли соҳалардаги сиёсатларини қайта кўриб чиқишлари кераклигини таъкидлади: энергетика ва хорижий интервенсиядан тортиб давлат қурилишигача. "Ўн йил олдин, бу далил ҳимоявийроқ эди, чунки Кремл ўзини Ғарб ҳукуматлари ёки нодавлат ташкилотлар танқидидан ҳимоя қилмоқчи эди. Aммо энди Россия Ғарбнинг сиёсати Ливияда, Сурияда, ҳозир эса Aфғонистонда барбод бўлди, деб даъво қилиши мумкинки, Россиянинг ёндашуви ҳақиқатда тўғри бўлди”, — дея хулоса қилди эксперт.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!