Футбол клублари ўртасидаги жаҳон чемпионати Японияда бўлиб ўтади

Футбол клублари ўртасидаги жаҳон чемпионати Японияда бўлиб ўтади

Футбол клублари ўртасидаги жаҳон чемпионати 2021 йили Японияда бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мусобақа 2021 йил 1-11 февраль кунлари Қатарда ўтказилиши керак эди. FIFA раҳбарияти бу борада янги қарорга келди.

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўша йилнинг декабрь ойида Японияда бўлиб ўтишига аниқлик киритди. Ушбу футбол мусобақаси 2000 йилдан бери мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бугунги кунга қадар 16 марта ташкил этилган.

Чемпион унвони Испаниянинг «Реал Мадрид» 4, «Барселона» 3, Бразилиянинг «Коринтианс» 2, «Интернасьонал», «Сан-Паулу», Англиянинг «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед», Италиянинг «Милан», «Интер» ва Германиянинг «Бавария» жамоаларига буюрган.

2019 йилда «Ливерпуль» жамоаси ғолиб бўлди. Коронавирус инфекцияси туфайли бу йилги мусобақа бекор қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!