Фуқаро лотереядан жуда катта миқдорда пул ютиб олди

Фуқаро лотереядан жуда катта миқдорда пул ютиб олди

Канада миллий “49дан 6” миллий лотереясининг навбатдаги сериясини ўйнаган фуқаролардан бири 5 млн. канада доллари(қарийб 3,9 млн. АҚШ доллари) миқдорида жекпот ютиб олди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Ҳозирча ютуқ эгасининг исми-шарифи маълум эмас. Лекин ушбу мамлакат миллий лотереялари қоидаларига кўра, ютуқли чипта эгаси номи яқин орада эълон қилинади. Сабаби у ерда ғолиб исми кенг жамоатчиликнинг муваффақияти сифатида ҳам эътироф этиб келинади.

Эслатиб ўтамиз, Канада тарихида энг катта жекпот 2015 йилда қўлга киритилган. Ўшанда бахтли фуқаро 64 млн. канада доллари(ўша пайтда 49,5 млн. АҚШ доллари)га эга бўлганди.

Xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!