Францияда олти эгизак туғилди. Уларнинг беш нафари қиз ва бир ўғил. Эгизакларнинг ҳар бирининг вазни 630-730 грамм. Аёл чақалоқларини ҳомиладорликнинг 25 ҳафтасида кесар кесиш амалиёти ёрдамида дунёга келтирди. Бу ҳақда bfm.ru хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу оиланинг яна икки катта нафар фарзанди ҳам бор.
Кичкинтойларнинг туғилишига ёрдам бериш учун 30 нафар мутахассисдан иборат гуруҳ жалб қилинди. Янги туғилган чақалоқлар реанимацияга ётқизилди. Шифокорларнинг таъкидлашича, улар бир неча ой шифохонада ётишлари керак.
Олти эгизакнинг туғилиши дунёда камдан-кам учрайдиган ҳодиса бўлиб, унинг эҳтимоли ўртача 4,7 миллиарддан 1 га тўғри келади. Сўнгги бор Францияда бундай ҳолат бундан 30 йил олдин, 1989 йилда Париж шифохонасида қайд этилган.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро Дўстов метанда юзага келаётган муаммоларни танқид қилгани акс этган видео тарқалган эди. Ушбу фуқарога нисбатан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан 26 декабрь куни 15 сутка қамоқ жазоси тайинлангани айтилмоқда.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Молдавиянинг “Дачия Буюкань” клуби Криштиану Роналдуга таклиф билан чиқди. Португалиялик футболчининг "Ан-Наср" билан амалдаги шартномаси 2024/2025 йилги мавсум охиригача амал қилади.
Ҳозирда ушбу қамоқхонада 15 маҳбус қолмоқда, улар орасида 2001 йил 11 сентябрдаги теракт ташкилотчиларидан сифатида гумонланган Ҳолид Шайх Муҳаммад ҳам бор.
Украина Президенти Владимир Зеленский америкалик машҳур журналист Лекс Фридманга берган интервьюсида “Мамлакат Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятлари, шунингдек Қримдан НАТОга аъзо бўлиш таклифи эвазига воз кечишга рози бўладими?” деган саволга жавоб берди.