Франция Макроннинг Украина бўйича қароридан ваҳимага тушди
![Франция Макроннинг Украина бўйича қароридан ваҳимага тушди Франция Макроннинг Украина бўйича қароридан ваҳимага тушди](/photos/news/fIsa8Krwojl1gnJ.jpeg)
Франциялик сиёсатчи, «Патриотлар» партияси етакчиси Флориан Филиппот Франция президенти Эммануал Макроннинг Украина ҳудудига ҳарбий инструкторлар юборишга тайёр давлатлар коалициясини тузиш ҳақидаги сўзларини танқид қилди . Бу ҳақда Филиппо Х ижтимоий тармоғида ёзган .Сиёсатчининг фикрича, Европа Иттифоқи ва НАТО учинчи жаҳон уруши сари шошилмоқда.
«Тўлиқ жиннилик», деб ўз ҳис-туйғуларини ифодалайди Филиппо .
У можаронинг кучайишини тўхтатиш ва тинчликни танлашга чақиради.
«Биз бир неча ойдан бери сигнал чалаяпмиз», дейди сиёсатчи.
Аввалроқ Макрон яқин кунларда Украинага ҳарбий инструкторларни юбориш бўйича давлатлар коалициясини яратиш якунланишини айтганди .
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).