Франция, Италия ва Германия раҳбарлари Киевга келди

Франция, Италия ва Германия раҳбарлари Киевга келди

Италия бош вазири Марио Драги, Франция президенти Эммануэль Макрон ва Германия федерал канслери Олаф Шольц Украинага келди.

Драги, Макрон ва Шольцнинг Киевга ташриф буюришни режалаштираётгани ҳақида шанба куни Германиянинг Bild газетаси хабар берди. Кейинроқ улар Украина пойтахтига пайшанба куни эрталаб поездда этиб келишлари маълум бўлди.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан бу сафар ҳақида ҳеч қандай расмий маълумот берилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!