Франция биринчи хоними Брижит Макронни “эркак” деб ҳақоратлаганлар суд томонидан жазоланди, деб хабар бермоқда Associated Press.
Агентликнинг хабар беришича, Париж суди интернет тармоғи орқали Брижит Макронга қарши ёлғон даъволар тарқатган 10 кишини айбдор деб топган.
France Info хабарига кўра, саккиз нафар эркак ва икки нафар аёлга Брижит Макроннинг жинси ҳақида ёлғон изоҳлар ёзгани ҳамда унинг турмуш ўртоғи билан ёшидаги фарқни "педофилия"га тенглаштиргани учун 8 ойгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Брижит Макрон узоқ вақтдан бери “Жан-Мишел Трогнё” (бу Брижитни акасининг ҳақиқий исми) номи остида туғилган деган ёлғон хақоратларга дуч келмоқда. Жуфтлик орасидаги 24 йиллик ёш фарқи ҳам танқид ва масхараларга сабаб бўлган, бироқ улар бунга йиллар давомида жиддий эътибор бермаган.
Бундан ташқари, АҚШ судида “Франция биринчи ҳоними аслида эркак жинсида туғилганлиги” ҳақида даъволарни илгари сурган америкалик подкастер Кендис Оуэнсга қарши иш кўриб чиқилмоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Капитолий тепалигидаги Олий суд бино олдида Трампга қарши намойишчилар тўпланган, зал ичида эса хавфсизлик чоралари одатдагидан сезиларли даражада кучайтирилган.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.