“Европа АҚШнинг қули эмас!” – Юнкер Трампни ўпкасини босиб олишга чақирди

“Европа АҚШнинг қули эмас!” – Юнкер Трампни ўпкасини босиб олишга чақирди

Таниқли сиёсий арбоб Жан-Клод Юнкер Европа Иттифоқи АҚШнинг янги мустамлакачилик сиёсати билан муроса қилмаслиги лозим деб ҳисоблайди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Гренландияни қўлга киритиш учун дипломатик ва сиёсий босимларни кучайтираётган бир пайтда Давос шаҳридаги Бутунжаҳон иқтисодий форумини ҳам европаликлар саросимали кайфиятда ўтказди.

Дунё сиёсати оқсоқолларидан бири, 2014-2019 йилларда Европа комиссиясига раҳбарлик қилган Жан-Клод Юнкер фикрича, Европа Иттифоқи ҳам АҚШга таъсир кўрсатиш борасида етарлича куч-қувватга эга.

“Биз АҚШ иқтисодиётига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган ўз ихтиёримиздаги воситалардан фойдаланишимиз мумкин. Агар зарурат туғилса, бундай механизмларни ҳеч тортинмай ишга туширишимиз керак”, – деган Юнкер Euronews телеканалига берган интервьюсида.

Бу ўринда Еврокомиссиянинг собиқ раҳбари ЕИ томонидан дўст бўлмаган мамлакатларга қарши иқтисодий шантаж сабаб қўлланадиган савдо чекловлари ва ягона Европа бозорига кириш йўлини ёпишни назарда тутмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам АҚШ раҳбари Дональд Трампнинг Гренландияни дастаклаган давлатларга бож жорий этиш ҳақидаги таҳдидига жавобан тинчликни таъминлаш масаласида Франция ва Европага қўрқитиш ёки пўписа билан таъсир кўрсатиш мумкин эмаслигини таъкидлаган эди.

Макрон ҳам Жан-Клод Юнкер каби зарур бўлса АҚШга нисбатан иқтисодий-молиявий чекловларни қўллаш лозимлигини айтмоқда.

Трампнинг биринчи президентлик даврида Европа комиссияси раҳбари вазифасида ишлаган Жан-Клод Юнкер у билан тил топишиш борасида тажрибага эга. 2018 йилда Трамп Европага қарши савдо уруши бошламоқчи бўлганида Юнкер зиддиятни бартараф этишга муваффақ бўлган эди. Аммо унинг фикрича, ҳозирги вазият 2018 йилдагидан кескин фарқ қилади, эндиликда Трамп билан дўстона оҳангда гаплашиш имконсиз ва у соғлом мулоҳазаларни тингламайди ҳам. Шунга кўра у ЕИ раҳбариятини АҚШ қаршисида қатъиятли бўлишга ундамоқда. “ЕИ АҚШнинг қули эмас!” деб таъкидлайди Юнкер.

Трамп Гренландияни назоратга олиш учун ҳар қандай восита ишга солинишини таъкидлаб, НАТОдаги иттифоқчилари ва ЕИ раҳбариятига босим ўтказмоқда.

НАТО бош котиби Марк Рютте президент Трампга Гренландия атрофидаги можарони юмшатиш учун Дания билан янги келишув тузиш таклифини билдирган.

Инглиз матбуоти хабарига кўра, асли тужжор бўлган Трамп Гренландия аҳолисини кўтарасига сотиб олиш имкониятини ҳам истисно этмаётир.

Айни пайтда Трампнинг иттифоқчиликка хос бўлмаган ҳаракатларидан нафақат ЕИнинг собиқ маъмурияти, амалдаги раҳбарияти ҳам хавотир ва ғазабда.

“Биз ҳамкорлар ва иттифоқчилар ўртасидаги муносабатлар самимият ва ҳурмат асосида бўлмоғи лозим деб ҳисоблаймиз. Европа Иттифоқи ўз манфаатларини ҳимоя қилиш, ўзини, аъзо давлатларни, ўз фуқаролари ва компанияларини ҳар қандай шаклдаги мажбурлов ҳаракатларидан ҳимоя қилишда давом этади. Бу борада куч ва воситаларга эга ва зарурият туғилса уларни ишга солади”, – деб баёнот берди Европа кенгаши раиси Антониу Кошта 22 январь куни.

Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ҳам ЕИ иқтисодий қудратини ошириши ҳамда АҚШга қарам бўлмаслиги кераклигини таъкидлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Роналду қарорини бирдан ўзгартирди

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа билан бирга Саудия Про-Лигасининг 22-турида «Ал-Фотиҳ»га қарши ўйин учун сафарга йўл олди.

Ер юзидаги совуқлик рекорди қайд этилди

"Восток" станциясидаги олимлар 15 февраль санаси учун Ер юзасидаги энг паст ҳароратни қайд этишди.

Криштиану Роналду бойкотдан кейин жаҳон рекордини ўрнатди

"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг 22-туридан ўрин олган "Ал-Фатеҳ"га қарши ўйинда ҳисобни очди.

Ҳоланд кутилмаган трансфер қарорини қабул қилди

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд бош мураббий Пеп Гвардиолага, агар у клубни тарк этса, ўзи ҳам кетишга тайёрлигини маълум қилди.

Олим Ер аҳолисини «жаҳаннам иқлими»дан огоҳлантирди

Нашрда таъкидланишича, исиш «жаҳаннам иссиқхонаси» иқлимига олиб келиши мумкин.

Ҳабиб Нурмагомедов Россиядаги барча бизнесларини тарк этди ва...

2021 йилдан бери Ҳабиб бир қанча компания ва лойиҳаларни, жумладан, жамғарма, хайрия ташкилоти, сайёҳлик агентлиги ва кийим брендлари билан ишлашни тўхтатган.

Ҳусайн Норчаев Италияга йўл олди

Қаршининг "Насаф" клуби ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев Италияга жўнаб кетди.

Винисиуснинг сўраётган жуда катта маошни тўлай оладиган Европа клуби номи маълум бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор "Манчестер Сити"нинг трансфер мақсадлари қаторидан жой олди.

Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп туман судида Одилхон қори Юнусхон ўғлига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди.

Аҳолини рўйхатга олиш саволномасини хато тўлдирганларга огоҳлантириш юборилмоқда

Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифасида маълум қилинди.

Россия Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан мажбуран чиқариб юборди (видео)

Шу сабабли, ушбу давлатларнинг фуқаролари ўтказилган махсус рейд тадбирида қўлга олиниб, Россиядан депортация қилинди.

Қорақалпоғистондаги “Борсакелмас” қўриқхонаси фотоқопқонига қорақулоқ муҳрланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга қорақулоқ муҳрланди.

"Дунё гўзали" танлови иштирокчиси кийимида Ўзбекистон байроғи рамзларидан фойдалангани учун жаримага тортилди

Шахризода Мадаминова либосида давлат рамзларидан фойдалангани учун маъмурий жавобгарликка тортилди

Гвардиола: «Ҳусановни бошқа футболчилар билан адаштирманг...»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола яқиндагина ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси деб топилган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳақида тўхталиб ўтди.

Женевада АҚШ, Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар тўхтаб қолди

Бу ҳақда Американинг Axios ахборот агентлиги журналисти Барак Равид икки манбага таяниб хабар бермоқда.

Россияда ҳарбий полиция биносида содир бўлган портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда вилоят губернатори Александр Дрозденко ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

Украиналиклар Донбассдан қўшинларни бир томонлама олиб чиқишга рози бўладими?

Украина президенти бу ҳақда Axios нашрига телефон орқали берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ патруль самолёти Эрон ҳудудида разведка ишларини олиб борди

Бу Flightradar24 авиация портали хабар бермоқда.

ОАВ: Трампнинг Эронга ҳужум қилиши 90 фоиз аниқ

Доналд Трампнинг исми ошкор қилинмаган маслаҳатчиси Эронга ҳужум эҳтимолини баҳолади. У Axios нашрига Қўшма Штатлар келгуси ҳафталарда Эронда ҳарбий операция бошлаши эҳтимоли 90 фоиз эканлигини айтди.

Полша Украинадаги можаронинг тугаши натижасида кутилмаган оқибатлардан хавотирда

Газета Wйборcза хабарига кўра, Полша полиция бошлиғи Марек Борон украиналик собиқ жангарилар мамлакатга келиши билан жиноятчилик кескин ошишини кутмоқда.

The Economist: Украина музокара гуруҳида Россия билан тез келишув масаласида ихтилоф бор

Британиянинг The Economist нашри журналисти Оливер Кэрролл ёзишича, Киевнинг музокара гуруҳида Россия билан эҳтимолий сулҳ бўйича қарашлар турлича.

Исроил яна Ғазога зарба берди: 12 киши ҳалок бўлди

АҚШ воситачилигида тузилган сулҳ иккинчи босқичга ўтганига қарамай, Ғазода зўравонликлар давом этмоқда.

Европа Иттифоқи Россияга қарши 20-санкциялар пакети бўйича келишмовчиликларга дуч келмоқда

Бу ҳақда Bloomberg юқори мартабали манбаларга таяниб хабар берди.

Истанбул миноралари ортида қандай афсоналар яширинган?

Истанбул ўзининг бетакрор силуэти билан дунёга машҳур шаҳар. Қуёш ботиш маҳалида янада равшан кўзга ташланадиган масжид-у миноралар, мовий сувлар бағрида сузаётган паромлар ва Тарихий Яриморол бўйлаб салобат билан қад ростлаган етти тепа — буларнинг барчаси шаҳар манзарасининг ажралмас қисмидир.

Диққат: Телеграм тармоғида янги фирибгарлик тури оммалашмоқда!

Бугунги рақамли дунёда хавфсизлик — энг олий вазифа. Видеода Telegram мессенжери орқали амалга оширилаётган янги турдаги киберфирибгарлик ва ундан ҳимояланиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилган.

“Крокус Сити Холл”даги теракт айбдорлари учун умрбод қамоқ талаб қилинди

Москва шаҳар судида прокурор концерт залидаги терактни амалга оширганларни махсус режимли колонияда умрбод қамоққа маҳкум қилишни сўради.

Чехияда президентни қўллаб-қувватлаш мақсадида яна митинглар бўлиб ўтди — Deutsche Welle

1 феврал куни Павелни қўллаб-қувватлаш акцияси Прагада ҳам ўтказилганди. Ташкилотчилар баҳосига кўра, унда қарийб 90 минг киши қатнашган.

Болқон ҳайдовчилари ЕИга кириш муаммолари сабаб норозиликларни давом эттирмоқчи.

Еврокомиссия ва Ғарбий Болқон давлатлари ўртасида ҳайдовчиларнинг ЕИга кириш-чиқиш тизими билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ муҳокамалари давом этмоқда.

Италия Ғазодаги полиция кучларини тайёрлашда иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Reuters хабарига кўра, Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни Римда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакат Ғазо ва бошқа Фаластин ҳудудларида янги полиция кучларини ўқитишга тайёр эканини айтди.

Исроил Фаластин ерларининг “де-факто аннексияси”ни тезлаштиришга имкон берувчи қонунни эълон қилди — Associated Press

Исроил ҳукумати 1967 йилдан буён амалда бўлган ҳарбий буйруқни бекор қилди. Ушбу буйруқ Ғарбий соҳилда ерларни расмий рўйхатга олишни (ерга эгалик ҳуқуқини белгилашни) тўхтатиб қўйган эди.

Ҳиндистонда кимё заводи ёниб кетди: қурбонлар бор

Ҳиндистоннинг Ражастан штатининг Бҳивади шаҳридаги кимёвий заводда содир бўлган ёнғинда камида етти киши тириклайин ёниб кетди. Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари бу ҳақда хабар бермоқда.

Туркологиянинг пешқадам қурултойи: асрлик садо

1926 йили Баку шаҳрида ўтказилган Биринчи Туркологлар Қурултойи тарихи ва тақдири муштарак, бир тилда сўзлашувчи халқларнинг ХХ асрдаги илмий ва маданий ҳаётида алоҳида ўрин тутган муҳим воқеа бўлди. Бу йил мазкур қурултой ўтказилганига тўлиқ бир аср бўлди. Ушбу муҳим илмий йиғилишнинг мазмуни ва аҳамиятини баҳолаш мақсадида махсус давра суҳбати ташкил этилди.

АҚШ Норвегияда “Гавана синдроми” билан боғлиқ қурилмани синовдан ўтказган

The Washington Post маълумотига кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва Пентагон Норвегияда “Гавана синдроми” билан боғлиқ махфий қурилмани текширган.

Ёшлар Экология қўмитаси фаолияти билан яқиндан танишишди

13 февраль куни Тошкент шаҳридаги 31-мактаб ва “Oxbridge” халқаро мактаби ўқувчилари, шунингдек, Фарғона вилояти ёш экологлар ҳаракати аъзолари, ёш эко-фаоллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ташриф буюрди.

Ғазога ҳужумлар пайтида Исроил армиясида ўн минглаб хорижликлар хизмат қилган

Бу ҳақда Британиянинг Declassified UK нашри исроиллик ҳарбийларга таяниб хабар берди.

Трамп Украина бўйича музокаралардан чиқмайди — эксперт

АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.

Пентагон Яқин Шарққа учинчи авиаташувчини йўналтирмоқда – бу етарли бўладими?

The New York Times хабар беришига кўра, АҚШ Яқин Шарққа ўзининг энг кучли авиаташувчиси USS Gerald R. Fordни йўналтиришга қарор қилган.

NATO АҚШ баёнотларидан норози — Германия ТИВ раҳбари

Германия ташқи ишлар вазири Johann Wadephulнинг айтишича, Америка расмийларининг айрим баёнотлари NATO доирасида норозилик ва ғазаб уйғотмоқда.