Евроиттифоқ Украинага 90 млрд евро миқдоридаги кредитни маъқуллади, унинг 60 млрд евроси ҳарбий эҳтиёжларга йўналтирилади — Reuters.
Кредитнинг 30 млрд евроси Украина давлат бюджетини молиялаштиришга сарфланади. Бу ҳақда Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен маълум қилди, дея хабар беради агентлик.
Еврокомиссия раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу кредит 2026–2027 йилларда Украинага зарур молиявий эҳтиёжларни қоплаш учун мўлжалланган. Фон дер Ляйеннинг аниқлик киритишича, ҳарбий эҳтиёжлар учун ажратилган маблағлар асосан Евроиттифоқ ва Европа эркин савдо ассоциацияси мамлакатлари ишлаб чиқарувчиларидан қурол-яроғ ва ҳарбий техника харид қилишга сарфланади.
"Биз Украинани янада кучли ва барқарор давлат сифатида шакллантиришни қўллаб-қувватлашда навбатдаги қадамни қўйяпмиз", — деди Еврокомиссия раҳбари.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Капитолий тепалигидаги Олий суд бино олдида Трампга қарши намойишчилар тўпланган, зал ичида эса хавфсизлик чоралари одатдагидан сезиларли даражада кучайтирилган.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.