18 феврал, сешанба куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда Россия расмий делегацияси иштирокида Украина бўйича музокаралар бўлиб ўтади.
Аввалроқ, АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг юқори мартабали амалдорлари Россия ва Украина ўртасида тинчлик музокараларини бошлаш учун Саудия Арабистонига борганини хабар қилинган эди.
«Коммерсант»нинг ёзишича, Америка томони таркибига Давлат котиби Марко Рубио, АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолз ва АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Виткоффлар кириши мумкин. Россия томонидан эса, мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг қиролликка ташрифи кутиляпти.
Шунингдек, Bloomberg ушбу музокарада Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ва Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкиннинг иштироки ҳақида ҳам ёзмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 14 феврал куни Доналд Трамп Саудия Арабистонида Украина келишуви бўйича учрашув ўтказилишини эълон қилган ва унда Россия ва Америка томонининг «юқори мартабали амалдорлари», шунингдек, Украина вакиллари иштирок этишини маълум қилган эди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса томонлар Ар-Риёдни Россия ва АҚШ делегациялари учрашуви учун эҳтимолий жой сифатида кўриб чиқаётганини тасдиқлади. Саудия Арабистони расмийлари ҳам етакчилар саммитига мезбонлик қилишга тайёрлигини билдирган.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Аввалроқ Германия канслери Мерц Киевга етказиб бериладиган қурол-яроғ турларига чекловлар олиб ташланиши ва уларни биргаликда ишлаб чиқаришни молиялаштириш ҳақида маълум қилганди.
Мудофаа вазирлиги "harbiy Wi-Fi" сифатида танилган Линк-16 орқали маълумотлар алмашинувини таъминловчи CRC System Interface (CSI) тизими бўйича келишувни имзолади.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бу ҳақда “Ishonch uz” сайтига берган интервюсида айтиб ўтди.
"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.