Эрондаги намойишларда 3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
АҚШда жойлашган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот 3090 та ўлим ҳолатини тасдиқлаган, уларнинг 2885 нафари намойишчилар экани қайд этилган.
Reuters билан боғланган маҳаллий манбаларга кўра, Теҳронда сўнгги кунларда вазият нисбатан тинч бўлган. Пайшанба ва жума кунлари йирик норозилик намойишлари ўтказилмаган.
NetBlocks мониторинг хизмати Эронда қарийб 200 соат давом этган интернетдан узилишдан сўнг, шанба куни эрталаб алоқа даражаси жуда оз миқдорда тикланганини маълум қилди. Қайд этилишича, интернетга уланиш одатдаги даражанинг тахминан 2 фоизини ташкил этмоқда.
Шунингдек, хорижда яшаётган айрим эронликлар шанба куни тонгда Эрондаги яқинлари билан алоқа ўрнатишга муваффақ бўлганини билдирган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.