Эрон жорий уруш бошланганидан бери илк бор Сурия ҳудудига зарба берди

Эрон жорий уруш бошланганидан бери илк бор Сурия ҳудудига зарба берди

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

​Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Эроншаҳрда эронлик аскарларнинг ҳалок бўлишига жавобан Сурия шарқидаги Ал-Танфда жойлашган АҚШ махсус амалиётларни бошқариш марказига зарба берганини эълон қилди.

​Суриялик ҳарбий манбанинг агентликка маълум қилишича, базага шикаст етмаган, қурбонлар ва моддий зарар қайд этилмаган.

​Феврал ойида АҚШ ҳарбийлари ушбу базадан ўз қўшинларини олиб чиқишни якунлаганликларини маълум қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар