Эрон бир йиллик танаффусдан сўнг баллистик ракета синовини ўтказди

Эрон бир йиллик танаффусдан сўнг баллистик ракета синовини ўтказди

Эрон бир йилдан ортиқ муддатда илк марта “Фотиҳ” оиласига мансуб баллистик ракетани синовдан ўтказди. Синов Ислом инқилоби посбонлари корпусининг (ИИПК) Форс кўрфазидаги денгиз машқлари билан бир вақтда амалга оширилган.

“Фотиҳ-110” ракетаси ИИПК базасидан учирилган ва кўрфаз бўйлаб 160 километр учгач, Эрон ҳудудидаги чўл полигонига тушган. Бу ҳақда “Vesti” хабар бермоқда.

Маълумот учун, агар АҚШ санкция сиёсатини давом эттирса, ИИПК Форс кўрфазини нефть транспортировкаси учун беркитиб қўйиш билан таҳдид қилган. Эрон Ҳарбий денгиз кучлари қўмондони Ҳусайн Хонзоди кўрфазнинг очиқ туришида Ислом Республикасининг манфаатлари асосий омил эканини қайд этиб ўтган.

Manba: qalampir.com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!