Самарқанддаги Марказий ҳарбий округ маданият ва маърифат марказида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовга Мудофаа вазирлигининг кўкрак нишони топширилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 декабрдаги «Мудофаа вазирлиги ва жойларда давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашдаги уларнинг маъсулиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига биноан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз борди, деб хабар беради Kun.uz’га вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари, ҳокимнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Манучеҳр Мирзаев.
Тадбирда Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчиларининг жанговар шайлигини ошириш, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар ҳарбий-маъмурий сектор раҳбарияти билан ҳамкорликда амалга ошириб келинаётгани ва бу бугунги кунда ижобий самара бераётгани таъкидланди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг буйруғи ўқиб эшиттирилиб, генерел-майор Павел Эргашев томонидан Каттақўрғон округ полигонини барпо этишда муносиб ҳисса қўшган Самарқанд вилояти ҳокими, Самарқанд ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Эркинжон Турдимовга Мудофаа вазирлигининг III даражали «Намунали хизматлари учун» кўкрак нишони ва Марказий ҳарбий окург қўмондонлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, тадбир давомида Марказий ҳарбий округ қўшинларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар орасида хизмат бурчини сидқидилдан бажараётган, ҳарбий жамоа ҳаётида фаол қатнашаётган ва ҳарбий хизматга ва танлаган мутахассисликларига сидқидилдан ёндашиб, мамлакат мудофаа қудратини юксалтиришда муносиб ҳисса қўшиб келаётган ҳарбий хизматчиларга ҳарбий унвон ва эсдалик совғалари топширилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.