Эрдўған Путин билан ўта нозик масалани муҳокама қилди

Эрдўған Путин билан ўта нозик масалани муҳокама қилди

Россия президенти Владимир Путин телефон орқали туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўған билан Идлибдаги вазиятнинг кескинлашиши шароитида Сурия инқирозини ҳал қилиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда 12 феврал, чоршанба куни Кремл веб-сайтида хабар қилинди.

Томонлар мавжуд Россия-Туркия келишувларини, шу жумладан 2018 йилги Сочи меморандумини амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар.

Маълумот учун, чоршанба куни Эрдоған Россия ва Сурияни Идлибда тинч аҳолининг ўлдирилишида айблади. Унинг таъкидлашича, Анқара "[Сурия президенти Башар] Асад қўшинларини дезационал зонадан ташқарига чиқаришга тайёр".

5 февраль куни у ўз мамлакати Суриянинг Идлиб шаҳри аҳолисини ҳукумат кучларининг ҳужумларидан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлигини эълон қилди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!