Энцо Мареска "Манчестер Сити"нинг янги сардорларини эълон қилди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Энцо Мареска янги мавсумда кимлар сардорлик боғичини тақиши ҳақида гапириб ўтди.
Италиялик мутахассис ҳозирча фақат икки нафар сардорни аниқлаб олганини тан олди — булар марказий ҳимоячи Рубен Диаш ва ҳужумчи Эрлинг Холанддир.
— Мен трансфер ойнаси ёпилгунига қадар кутаман, шундан сўнг яна икки нафар сардорни танлаб оламан, — деди 46 ёшли мураббий City Xtra нашрига.
Энцо Мареска шу ёзда "шаҳарликлар"ни бошқаришга киришди ва ўн йиллик фаолиятидан сўнг кетган Хосеп Гвардиоланинг ўрнини эгаллади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
