Энг арзон бензинга эга давлатлар маълум қилинди. Ўзбекистон 12-ўринда

Энг арзон бензинга эга давлатлар маълум қилинди. Ўзбекистон 12-ўринда

Globalpetrolprices портали томонидан бензин нархи бўйича давлатлар рейтинги тузилди. Рейтингдан 164 та давлат ўрин олган.

Унга кўра, энг арзон бензин Венесуэлада бўлиб, бир литри бор-йўғи бир АҚШ центи туради. Етакчи учталикка Эрон (29 цент) ва Судан (34 цент) кирган.

Марказий Осиё давлатлари ўртасида бу борада Қозоғистон (11-ўрин) ва Ўзбекистон (12-ўрин) етакчилик қилмоқда. Бу давлатларда бензин нархи, мос равишда, 48 ва 52 цент туради.

Рейтингга кўра, энг қиммат бензин Грецияда бўлиб, бир литри 2,21 доллар туради.

Manba: zamin.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!