Энди пенсия миқдори ёшга қараб белгиланадими?

Энди пенсия миқдори ёшга қараб белгиланадими?

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида пенсиялар миқдорини ёшга қараб белгилаш ҳақида петиция пайдо бўлди деб ёзади Kun.uz нашри.

Қайд этилишича, пенсиядаги шахсларнинг ёши ўтган сари соғлиғи ёмонлашади, касалликлар кўпаяди, шуни инобатга олиб, пенсия миқдорини ёшга қараб белгилаш керак.

“Таклифим: 55 ёшли инсон билан 75 ёшли инсоннинг саломатлигида фарқ бўлгани каби, пенсиясида ҳам фарқи бўлиши, шунинг учун ёши катта пенсионерга кўпроқ пенсия берилишини жорий этиш мақсадида қонунчиликка тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш лозим”, – деб ёзади мурожаат муаллифи.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!