Энди нима бўлади: Зелинскийнинг истеъфоси учун етарлича овоз тўпланди

Энди нима бўлади: Зелинскийнинг истеъфоси учун етарлича овоз тўпланди

Украина президенти Владимир Зеленский истеъфоси тўғрисидаги петиция 25 мингдан зиёд овоз тўплади. Петиция давлат раҳбари сайтида рўйхатга олинган.

Бунинг ўзи давлат раҳбари ушбу ҳужжатни кўриб чиқиши учун кифоя қилади.

Петиция муаллифлари Зеленскийни аниқ бир ваъда ва сиёсий кўрсатмалар бермасдан, норозиликларни бирлаштирганликда айблашган. Шунингдек, у президент этиб сайланган сўнг аниқ бир йўл ва йўналишга эга эмаслигини баён қилишган.

Петиция муаллифларига кўра,  янги давлат раҳбарини аслида 73 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватламайди.

Эслатиб ўтамиз, Зеленский истеъфоси тўғрисидаги петиция чоршанба куни пайдо бўлди ва бир сутка ичида уни 25 зиёд киши имзолашга улгурди. Айни дамда петиция қарийб 30 минг овоз тўплаган.

Украина МСК Владимир Зеленскийни президентлик сайловларида ғолиб чиққанини расман эълон қилди. У сайловнинг иккинчи босқичида 73,22 фоиз овоз тўплади. Амалдаги президент Пётр Порошенко сайловчиларнинг 24,45 фоиз овозини тўплаб, мағлубиятга учради.

20 май куни Владимир Зеленский Украина президенти лавозимига киришди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!