Энди Мессига иккита инсон вақтинчалик мураббийлик қилади

Энди Мессига иккита инсон вақтинчалик мураббийлик қилади

Собиқ футболчилар — Пабло Аймар ҳамда Лионель Скалони Аргентина терма жамоасини вақтинчалик бошқариб туради. Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Ассоциациядагилар Хорхе Сампаоли истъэфога чиқарилгач, янги мураббий излашни бироз ортга суриб, терма жамоани вақтинча бошқариб туришни Аймар ва Скалонига топширди.

Собиқ футболчилар Аргентина терма жамоасини яқин 3 та ўйин давомида бошқаради. Бу вақт ичида эса термага янги мураббий тайинланади.

Маълумот учун жамоанинг собиқ мураббийи Хорхе Сампаоли ЖЧ—2018 даги омадсиз иштирок ҳамда футболчилар билан чиқиша олмагани сабаб истъэфога чиқарилган эди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!