Электробус қайси йўналишда синовдан ўтказилиши маълум бўлди

Электробус қайси йўналишда синовдан ўтказилиши маълум бўлди

Хабарингиз бор, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ва Беларуснинг “Белкоммунмаш” компанияси ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан Е420 “Vitovt Elektro” русумли электробус келтирилган эди.

Ушбу транспорт воситасини йўналишга бириктириш олдидан мутахассислар томонидан электробуснинг техник имкониятлари, қувват сарфи ўрганилди. Бунинг учун у бир неча йўналишларда ҳаракатлантириб кўрилди.

Шундан келиб чиқиб, пойтахтдаги қисқа йўналишлардан бири - 41 - “Чилонзор 25-мавзе — Чилонзор буюм бозори” йўналиши электробусни синовдан ўтказиш учун ҳар тарафлама қулай, деб топилди.

Чилонзор буюм бозори олдидаги тирбандликни инобатга олиб, электробус Чилонзор буюм бозоридан қайтишда қўшимча йўлдан эмас, балки асосий йўлдан ҳаракатланади, дейилади “Тошшаҳартрансхизмат” хабарида.

Электробус бугун, 14 сентябрдан йўловчиларга хизмат қила бошлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!