Эҳтиёт бўлинг! Кабутарларни боқаман деб қамоққа тушиб қолманг

Эҳтиёт бўлинг! Кабутарларни боқаман деб қамоққа тушиб қолманг

Бангкок бошқарув тизими кабутарларни овқатлантирганлик учун жиноий жавобгарликни жорий этишни таклиф қилди. Унга кўра, бу қушларни боқишни яхши кўрадиган одамларга қамоққа олиш жазоси қўлланилади. Ҳукуматнинг ушбу қарори кўплаб норозиликларни келтириб чиқарди.

Шаҳар маъмуриятининг маълум қилишича, жамоат жойларида кабутарларни боқиш тақиқланади ва шундай қилган тақдирда жарима 770 АҚШ долларини ташкил этади. Айбдорнинг жазоси уч ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилиши ҳам мумкин экан.

Бангкок ҳукумати томонидан амалга оширилган бундай янгилик кабутарлар инсон гриппи вирусининг тарқатувчи восита бўлиши мумкинлиги билан изоҳланди. Шунинг учун ҳам Таиландда каптарларни «қанотли каламушлар» деб аташади. Таиланд пойтахти ҳокимияти аҳолиси учун каптарлар йиғилган жойларда катта таҳдид мавжуд. Юқорида келтирилган чора-тадбирларга қўшимча равишда қушларни овлаш ҳам жорий этилади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!