ЕЧЛ. Юртдошимиз ўйнаган баҳсда “Сабаҳ” “Манчестер Юнайтед”га мағлуб бўлди (видеошарҳ)
Европа Чемпионлар Лигасининг 2026/2027-йилги мавсуми умумий босқич 1-туридан ўрин олган навбатдаги учрашув якунланди. Манчестердаги “Олд Траффорд” стадионида Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси Озарбайжоннинг “Сабаҳ” клубини қабул қилди. Франциялик бош ҳакам Вилли Делажо бошқарган учрашув 4:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.
Ўйиннинг 27-дақиқасида “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Матеус Куня ҳисобни очди. 43-дақиқада жамоа сардори Бруну Фернандеш иккинчи голни урди. Орадан икки дақиқа ўтиб, 45-дақиқада Бенямин Шешко учинчи тўпни киритди. Иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасида эса ҳимоячи Лисандро Мартинес жамоасининг