АҚШ Мудофаа вазирлигининг собиқ раҳбари Джеймс Мэттис дунёга энг катта солаётган мамлакат деб Покистонни айтди. Сабаб – Покистонда жамиятнинг кескин радикаллашуви ҳамда ушбу мамлакатда ядровий қурол миқдорини ошириб бораётгани, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Сешанба куни АҚШда Мэттиснинг янги китоби сотувга чиқди. Call Sign Chaos: Learning to Lead – номли китобда Пентагон собиқ раҳбари қуйидаги сўзларни ёзган: “Иш фаолиятим давомида менга дуч келган мамлакатлар орасида энг хавфлиси Покистон, деб ҳисоблайман”.
“Покистон ҳарбийлари ҳам буни яхши билишади. Агар сиз радикал нуқтаи назар кучайиб бораётган жамиятга дунёда энг тез ортиб бораётган ядровий куч-қудратни қўшсангиз – мен нима учун Покистонни энг хавфли мамлакат деганимни тушунасиз. Шунинг учун ҳам бугун биз бутун диққатимизни ядровий қурол назоратига ва унинг тарқалмасилига қаратишимиз керак. Бугун айнан мана шу энг катта муаммо бўлмоқда”, - деди Мэттис матбуот анжуманида.
Жеймс Мэттис – бир неча йил давомида Пентагон раҳбари лавозимида ишлаб келган. У 2018 йил охирида Дональд Трампнинг Суриядан қўшинларини олиб чиқиш ҳақидаги қароридан норози бўлиб истеъфога чиққан эди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Гап шундаки ММА шоу жангларида чиқиб юрадиган блогер икки шериги билан 2025 йилнинг ноябр ойида Тошкентда Себзор кўприги устида машинада йўл талашиб, икки фуқарони калтаклаб, қочиб кетади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.