Диққат: Олимлар коронавируснинг узоқ муддатли янги асоратларидан огоҳлантирди

Диққат: Олимлар коронавируснинг узоқ муддатли янги асоратларидан огоҳлантирди

Олимлар интеллектуал қобилиятнинг ёмонлашуви коронавируснинг узоқ муддатли асоратларидан бирига айланиши мумкинлигини аниқлади. Бу борадаги тегишли тадқиқотлар medRxiv порталида эълон қилинди.

Лондондаги Империал коллежи нейрофизиклари коронавирус билан касалланган 84 мингдан ортиқ британиялик устида тадқиқот ўтказди. Улар хотиранинг мустаҳкамлиги ва когнитив имкониятларни синаш мақсадида онлайн-тестдан ўтган. Олинган натижалар Буюк Британиянинг исталган фуқароси ўзининг интеллектини текшириши мумкин бўлган Great British Intelligence Test лойиҳаси маълумотлари билан солиштирилган.

Натижаларни таҳлил қилиш давомида мутахассислар ёш, жинс, таълим даражаси, иш фаолияти ва сурункали касалликлар мавжудлиги каби омилларни ҳисобга олган. Тестнинг якуний натижаларига кўра, COVID-19’нинг оғир шакли билан оғриган беморлар ақлий салоҳият бўйича Буюк Британиянинг 65 фоиз аҳолисидан ортда қолган.

«Ўтказилган таҳлиллар коронавирусдан соғайган инсонларда когнитив ва ижро этувчи функциянинг кўп жиҳатларида муаммолар кузатилиши тўғрисидаги гипотезага исбот бўла олади», — дейди тадқиқот раҳбари Адам Хэмпшир.

Аввалроқ олимлар коронавирусга антитаналар вақт ўтиши билан камайишини аниқлаб, бу уларнинг қайта касалланиши мумкинлигини билдиришини маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!