Деярли 100 минг нафар ўзбекистонлик 10 кун ичида Россияни тарк этди

Деярли 100 минг нафар ўзбекистонлик 10 кун ичида Россияни тарк этди

Даромадларнинг пасайиши ва миграция сиёсатидаги талабларнинг кучайтирилиши Ўзбекистон фуқароларининг Россияда ишлашга бўлган қизиқишини камайтирмоқда.

Ўн кун ичида Россиядан Ўзбекистонга 96 415 нафар фуқаро қайтиб келди. Омавий қайтиш 25 августдан 5 сентябргача бўлган даврда қайд этилган. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Уларнинг 54 885 нафари Россиядан тўғридан-тўғри Ўзбекистонга қайтган, яна 41 530 нафар фуқаро Қозоғистон орқали Ўзбекистонга кириб келган.

Иқтисодчиларнинг фикрича, ўзбекистонликларнинг Россиядан қайтишига иш ҳақининг пастлиги, беқарор вазият ва хавфсизликка таҳдидлар сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга, Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларининг Россияда ишлашга бўлган қизиқиши сўнгги вақтларда сезиларли даражада пасайган.

Россия ҳукумати ҳузуридаги Молия университети профессори ва миграция бўйича эксперт Александр Сафоновнинг таъкидлашича, Марказий Осиё фуқаролари меҳнат миграцияси учун тобора кўпроқ Хитой, Жанубий Корея, Яқин