Ана холос! Деҳқонободда қалин қор ёғди

Ана холос! Деҳқонободда қалин қор ёғди

Деҳқонободда жорий йилнинг 1 апрель куни тўрт фасл ҳавоси кузатилган. Бу ҳақда туман халқ таълими бўлими мудири Ўктам Тошбоев сўзлаб берди.

Таъкидланишича, туманнинг тоғли Ойбек ва Дуоб қишлоқларида 1 апрель куни қалин қор ёғган.

 “1 апрель куни туманимизнинг бир томонида қор ёғган бўлса, яна бир томонида ёмғир, бир томонида эса булутли ҳаво ва яна бир чеккасида баҳордан дарак бўлган тоғ лоласини кўрдим”, — дейди Ўктам Тошбоев. — Деҳқонобод туманида бир вақтнинг ўзида тўрт фаслни кузатиш мумкин. Демакки, Ўзбекистонимиз жаннатмонанд диёрдир!

Ўктам Тошбоевнинг ёзишича, ҳудудда 11 та мактаб жойлашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!