Дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда Волгабўйи ҳудудидан кирган совуқ антициклон натижасида кескин совуқ тушди. 

Бугундан бошлаб мамлакат ҳудудига Эрон томондан иссиқ ҳаво кира бошлайди. Республика бўйича барча жойларда об-ҳаво очиқ, кучсиз шамол эсади. Куннинг ўртасига келиб ҳарорат 15-18 даражагача, жанубий ҳудудларда 23 даражагача кўтарилади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, дам олиш кунлари республикага Эрондан иссиқ ҳавонинг кириши давом этади. Тунги совуқ фақат мамлакатнинг айрим тоғли ва баланд тоғли ҳудудларида сақланиб туради. 

Ҳарорат кечаси 2-7 даража атрофида, кундузи 17-22 даража бўлиши кутилмоқда, жанубий туманларда ҳаво 25 даражагача исийди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!