Ҳаёт тарзимиз карантин туфайли бутунлай ўзгариб кетди, аммо фуқароларга манфаат келтириши зарур бўлган, инсон ҳуқуқларини таъминловчи тизимлар фаолияти тўхтатилгани йўқ. Пандемия туфайли мамлакатимизда вақтинчалик карантин қоидалари жорий этилган шу кунларда ҳам судлар томонидан жойларда одиллик ва инсонпарварлик нормаларини қўлланиниши янада кенг намоён бўлмоқда.
Жумладан, жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг раиси С.Бадриддинов ва туман судининг судьяси И.Жаббаровлар томонидан 2020 йил 28 апрель куни Чуст туман Ички ишлар бўлими Пробация гуруҳининг 7 нафар маҳкумни жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш юзасидан киритилган тақдимномалари қаноатлантирилиб, судлар томонидан маҳкумларга нисбатан халқимизга хос инсонпарварлик тамойиллари амалда таъминланди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Чуст туман суди раисиСаиджон Бадриддинов "ANIQ.UZ"га маълум қилди.
Маҳкумларни жазодан озод этишда уларни жазони ўташга виждонан ҳалол муносабатда бўлиб, жазони ўташ даврида ўзини ижобий томондан кўрсатгани, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлиги ва ЖКнинг 73-моддасига асосан жазони муддатининг 1/3 қисмидан кўпроғини ўтаганлигини инобатга олиб суд маҳкумларни асосий ва қўшимча жазоларининг қолган муддатидан шартли равишда озод қилди.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россиялик таниқли бокс журналисти Андрей Баздрев иккинчи энг енгил вазнда япониялик мутлақ Жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда собиқ чемпион Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги эҳтимолий жангга муносабат билдирди.
Алиев Озарбайжон ҳукумати вакилларидан иборат делегация Ақтауга тезкор равишда бориши ҳақида топшириқ берган ва қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.