Чироқчида мактаб директори ўринбосари ўқувчини урганликда айбланмоқда

Чироқчида мактаб директори ўринбосари ўқувчини урганликда айбланмоқда

Чироқчи туманидаги мактабда ўқув-табия ишлари бўйича директор ўринбосари ўқувчини қаттиқ ҳақорат қилгандикда ва урганликда айбланмоқда. Бу ҳақида Қашқадарё вилояти ХТБ маълум қилди.

Келтирилишича, 2019 йил 25 октябрь куни Чироқчи туманидаги 89-умумий ўрта таълим  мактабининг 8-”б”синф ўқувчиси Холдоров Жамшидни мактабнинг ўқув  тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари А.Худайбердиев синфхонадаги ўқувчилар олдида урган ҳамда шаъни ва қадр-қимматини ерга урувчи ҳақоратли гапларни айтган.

Шу сабабли ўқувчининг бобоси Х.Тўраев мактабга келиб А.Худайбердиевга нисбатан у айтган ҳақоратли гапини исботлаб беришини, агар исботлаб бермаса унга нисбатан эътироз билдириб тегишли жойларга мурожаат қилишини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан 89-умуий ўрта таълим мактаби ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари А.Худайбердиев қаерда эканлиги суриштирилганида, 2019 йил 28 октябрь куни соати 12-00дан туман тиббиёт бирлашмасидаги терапия бўлимида ётиб даволанаётганлиги аниқланди.

А.Худайбердиев билан суҳбат ўтказилганда,  ўқувчиси Холдоров Жамшид Бобур ўғлини  урмаганлиги ва ҳақорат қилмаганлигини айтди.

89-умумий ўрта таълим мактаби ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари А.Худайбердиев касалхонадан чиққандан кейин фаолияти тўлиқ ўрганилиб, амалдаги қонунчиликка асосан чора кўрилади.

Айни пайтда ҳолат юзасидан тегишли ўрганишлар давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!