Чиқиндилар ер юзида қанча вақтгача чиримай туради?

Чиқиндилар ер юзида қанча вақтгача чиримай туради?

Ишлатиб бўлиб, ташлаб юборадиган  чиқиндиларнинг қанча вақтгача сақланиб туришини билиб қўйсак ёмон бўлмасди. 

Пенопласт — умуман чиримайди;

Ойна — 1000 йилдан ортиқ; 

Альюмин банка — 500 йил;

Пластик баклашка — 450 йил; 

Пластик таглик (подгузник, памперс) — 250 йилдан 500 йилгача;

Целлофан пакет — 100 йил;

Фольга қоғоз — 100 йил; 

Автомобил аккумлятори — 100 йил; 

Батарейка — 100 йил; 

Ғишт ва бетон бўлаклари — 100 йил; 

Консерва банка — 50 йил; 

Пластик идиш — 50 йил;

Чарм оёқ кийим — 40 йил;

Нейлон мато — 40 йил; 

Картонли сут, сок идишлар — 5 йил; 

Фонер — 3 йил;

Газета ва китоб қоғоз — 2 йил;

Картон қоғоз — 2 ой; 

Озиқ овқат чиқиндиси — 1 ой;

Ҳайвон чиқиндиси — 1 ой.

Бу маълумотлар чиқинди масаласидаги дунёқарашимизни озгина ўзгартирса ажабмас. Чунки она табиатимизни ўзимиз ўлдираяпмиз, деб ёзади депутат Расул Кушербаев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!