Чехиялик эркак уйидаги гараж томига трамвай ўрнатди (видео)

Чехиялик эркак уйидаги гараж томига трамвай ўрнатди (видео)

Чехиянинг жануби-шарқида жойлашган Йиглава шаҳрида ноодатий ҳодиса рўй берди. Йиглавалик эркак уйидаги гараж томига 30 йиллик ҳақиқий трамвайни ўрнатди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Қайд этилишича, вазни 16 тоннга тенг бўлган 30 йиллик трамвай гараж томига ўрнатилган махсус рельс устига қўйилган.

Эркак трамвайдан автомобиль клуб учун зал сифатида фойдаланмоқчи. Унинг рафиқаси эса бу ерда кафе бўлиши лозим деб ҳисобламоқда экан.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!