Чехия Украинага молиявий ёрдам ажратмайди — бош вазир

Чехия Украинага молиявий ёрдам ажратмайди — бош вазир

Чехия Бош вазири Андрей Бабиш мамлакат Украинага молиявий ёрдам кўрсатмаслигини яна бир бор тасдиқлади. Бу ҳақда у Idnes нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу позиция ўзгаришсиз қолади. Бабиш НАТО саммитида Украинага молиявий ёрдам ажратиш масаласи бўйича ҳар бир давлат мустақил қарор қабул қилиши ҳақида келишувга эришилганини эслатди.

Бош вазир таъкидлашича, шу боис Чехия Киевни молиялаштиришда иштирок этмаслик қарорини сақлаб қолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!